Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси "CITES CoP20" тадбирларида иштирок этди
2025-12-10 15:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 24 ноябрдан 5 декабргача “Silk Road Samarkand” туристик мажмуаси Экспомарказида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES CoP20) иштирокчиларининг 20-конференцияси бўлиб ўтди. Самарқанд Марказий Осиёда ушбу Конвенциянинг бу каби йирик миқёсли тадбирини қабул қилган биринчи майдонга айланди.
Тадбирда 184 та давлат ва Европа Иттифоқидан 3000 дан ортиқ делегатлар, шунингдек, давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, илмий муассасалар ва нодавлат сектор вакиллари иштирок этди.
Конференциянинг асосий эътибори йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар савдосини тартибга солиш бўйича халқаро механизмларни такомиллаштириш, биохилма-хилликни сақлашга қаратилган глобал чораларни кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.
Очилиш маросимида БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Атроф муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен, Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда CITES Бош котиби Ивонна Игуэро нутқ сўзлади.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг TRAFFIC, INTERPOL, Fauna & Flora International каби халқаро ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, CAMI, CADI ва Рамсар ташаббусларида иштирок этиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Конференция доирасида Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан Самарқанд декларацияси имзоланди.
У ҳудудда ёввойи табиат объектлари билан ноқонуний савдога қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутади. Декларация ва 2026–2032 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси миллий тезкор гуруҳларни ташкил этиш, оператив маълумот алмашинувини кенгайтириш, шунингдек, ноқонуний савдога қарши минтақавий тармоқни шакллантиришни ўз ичига олади.
Ёввойи табиатга қарши жиноятларга қарши курашда Интерполнинг муҳим роли ҳисобга олинган ҳолда, Конференцияда Жиноят полицияси халқаро ташкилоти Интерпол Бош котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Интерпол ММБ вакиллари иштирок этди.
Учрашувларда амалга оширилган қўшма тадбирлар натижалари, шунингдек, браконьерлик, ноқонуний савдо ва трансмиллий жиноий тармоқларни тўхтатишни ўз ичига олган экологик жиноятчиликка қарши
ИИВ Интерпол ММБ ходимлари томонидан экологик жиноятларни тўхтатиш бўйича халқаро махсус операцияларга бағишланган видеоматериаллар, тарқатма материаллар ва конференция иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари учун ахборот мазмунлари ўрин олган тематик стенд тақдим этилди.
Интерпол механизмларидан фойдаланиш орқали минтақавий ва халқаро даражада экологик жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат идоралари салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«CITES CoP20 12 кунлик сермазмун дастурни ўз ичига олди. У пленар мажлислар, Конвенция иловаларига ўзгартишларни муҳокама қилиш, тематик тадбирлар ва юқори даражадаги учрашувлардан иборат бўлди.
Конференция тажриба алмашиш, қўшма тезкор чора-тадбирларни муҳокама қилиш ва миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланди.
Унда ноқонуний дарахт кесиш, браконьерлик, ноқонуний савдо ҳамда умумий экологик жиноятларга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.»
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол ММБ






