Фарғона вилоятида қурилиш объектларида экологик назорат ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чоралари кучайтирилмоқда
2025-12-09 09:00:00 / Янгиликлар

Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари бўйича мунтазам равишда рейд ва назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Қурилиш жараёнида чанг кўтарилмаслиги учун сув сепиш, сув пуркагич ускуналарини ўрнатиш ва уларни мунтазам ишлатиш бўйича талаблар кучайтирилган.
Бувайда тумани «Янгиқўрғон» МФЙ ҳудудида ҳам ушбу ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жойига чиқиб ўрганиш жараёнида қурилиш объектларида экологик талабларга риоя этилиш ҳолати кўздан кечирилди.
Қурилиш объекти масъулларига иш фаолияти давомида атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслик, чиқиндилар билан белгиланган қоидаларга мувофиқ иш олиб бориш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича зарур кўрсатма ва огоҳлантириш хати тақдим этилди.

