Фарғона вилояти Данғара туманида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича тунги рейд тадбири ўтказилди
2025-12-09 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Данғара тумани прокурори А.Ғ. Бобохонов раҳбарлигида туман ҳокимлиги, Экология бўлими, ИИБ, Миллий гвардия, ФВВ ва бошқа масъул ташкилотлар ходимларидан иборат тезкор ишчи гуруҳлари томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида куни кеча тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Тунги рейд давомида Данғара тумани «Увайсий» МФЙ ҳудудида жойлашган «Яхши Ният» МЧЖнинг атмосферага таъсири билан боғлиқ фаолияти ўрганилди.
Корхонанинг атмосферага чиқараётган чиқиндилари, фильтрлаш тизимлари, ишлаб чиқариш жараёнида экологик хавфсизлик қоидаларига қай даражада риоя қилаётгани ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амал қилинаётган меъёрлар батафсил мониторингдан ўтказилди.
Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича корхона масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.



