Андижонда ёшларга ID-карталар тантанали равишда топширилди
2025-12-10 06:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33-йиллиги муносабати билан “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғоя асосида Андижон вилоятнинг барча шаҳар-туманларида, хусусан, Андижон шаҳри, Асака, Шаҳрихон, Пахтаобод, Булоқбоши ҳамда Олтинкўл туманларида байрам арафасида 16 ёшга тўлган йигит-қизларга фуқароликни тасдиқловчи ID -карталарни топшириш тадбирлари ташкил этилди.
Олтинкўл тумани ИИБда ташкил этилган худди шундай тадбирда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров иштирок этиб, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларни байрам билан самимий қутлаб, уларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ID-карталарни тантанали равишда топширди.
Албатта бу янги ҳужжатлар нафақат уларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлайди, балки масъулият ва фуқаролик бурчини теран ҳис этишга чорлайди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати





