Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Фарғона вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда
2025-12-09 23:20:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазир ўринбосари генерал майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан Фарғона вилояти Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида амалга оширилаётган бир қатор ишлар юзасидан яқиндан танишди.
Хусусан, темир йўл объектларида йўловчи фуқаролар ва йўловчи ҳамда юк поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаёт ишлар, вокзал ишчилари, йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш борасида бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан учрашиб, ходимлари томонидан ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш борасида жамоат жойларида ва туризм намойиши объектларида тарғибот профилактик тадбирлари ўтказилиши борасида кўрсатмалар берилди.
Шунингдек вазир ўринбосари томонидан мазкур бошқармалар ходимларига жанговар тайёргарлигини ошириш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, ходимлар ўртасида психологик ва руҳий ҳолатларини соғломлаштириш, содир этилган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитларни батафсил ўрганиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати









