Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ходимлари учун ўтказилган махсус курс якунланди
2025-12-09 09:50:00 / Янгиликлар

Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида Ички ишлар органлари ходимлари учун “Профайлинг ва рентген тасвирини таҳлил қилиш” йўналишидаги махсус ўқув курслари ташкил этилди.
Махсус ўқув курси доирасида иштирокчилар рентген тасвирида қурол-яроғ, портловчи моддалар, гиёҳванд, психотроп моддалар ҳамда совуқ қуролларни аниқлаш техникаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва дастурларида алоҳида тренинг машғулотларини ўтказдилар.
Шунингдек, Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида психологик билимларнинг ўрни ҳамда психологик методлардан фойдаланиш, “Профайлинг” тизими, гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлашнинг психологик усуллари ва бошқа муҳим мавзуларда ҳамкор ҳуқуқини муҳофаза қилувчи орган масъул ходимларига билим ва кўникмалар берилди.
Дастур якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Ҳамкорлик доирасида бу каби ўқув курсларини изчил давом эттирган ҳолда ўтказиш режалаштирилганлиги ушбу курс битирувчиларининг хизмат фаолиятида эришган самарадорликлари ва қўлга киритган натижаларнинг юқори эканлигидан далолат.
ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати




