ИИВ Малака ошириш институтида навбатдаги ўқув курслари якунланди
2025-12-07 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида барча туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган қўшма Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ҳарбий хизматчилари малакасини ошириш дастури доирасида навбатдаги ўқув курслари якунланди.
Машғулотларга республика давлат бошқарув ва ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ҳамда мутахассислар, шунингдек, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари жалб этилди.
Ўқув курсида назарий ва амалий машғулотлар замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларда давра суҳбати, баҳс-мунозара, семинар-тренинг, амалий машғулот шаклида олиб борилди.
Ушбу курсларда Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ҳарбий хизматчилари ҳам юридик билимлар, махсус касбий тайёргарлик ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.
Ўқув жараёнида хизмат соҳасига оид билим ва кўникмаларини кучайтириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш ва уларни касбий фаолиятда юзага келадиган вазифаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Комиссия таркибида якуний синовлар қабул қилиниб, муваффақиятли топширганларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти









