Экологияни муҳофаза қилиш чоралари жадаллашмоқда
2025-12-06 09:00:00 / Янгиликлар

Масъул идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Тошкент вилояти туманларида иссиқхоналардаги қозонларга фильтр ўрнатилмаганлиги натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Тошкент тумани “Сабзавот“ маҳалласида жойлашган иссиқхоналар кўздан кечирилиб, ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган омиллар бартараф этилди ҳамда иссиқхона раҳбарларига белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди.
Мутахассислар томонидан иссиқхона эгаларига экологияга зарар етказмаслик мақсадида ёнилғи ишлатиш талаблари, ўрнатилиши шарт бўлган фильтр қурилмаларининг белгиланган меъёрлари, шунингдек чиқиндиларни белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича зарурий тушунтиришлар берилди.
Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган экологик омиллар бўйича мониторинг ва атмосфера ҳавосини ифлослантиришга қарши кураши бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.









