Конституция куни муносабати билан Қашқадарё вилояти куч тузилмалари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди
2025-12-05 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Қашқадарё вилоятида куч тузилмалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ушбу тадбир нафақат байрам шукуҳини ҳис эттирди, балки турли идоралар ходимларининг билим салоҳиятини ошириш, ўзаро фикр алмашиш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Беллашув Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоятдаги бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида ташкил қилинди. Тадбир давомида иштирокчиларга тарих, қонунчилик, мантиқий фикрлаш, ижтимоий ҳаёт ва умумий саводхонликка оид саволлар тақдим этилди.
Жамоалар тезкор фикрлаш, жамоавий ҳамкорлик ва билимни амалий қўллаш борасида куч синашди.
Тадбирнинг асосий мақсади — Конституциянинг мазмун-моҳиятини янада кенг тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, куч тузилмалари ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Беллашув якунларига кўра:
1-ўрин — Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси;
2-ўрин — Вилоят божхона бошқармаси жамоаси;
3-ўрин — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси жамоалари
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунида иштирокчилар бу каби интеллектуал лойиҳалар нафақат билимни ошириши, балки куч тузилмалари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва ижобий муҳитни мустаҳкамлашда муҳим омил эканлигини таъкидладилар.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




