Жиноят жазосиз қолмайди, Миср Араб Республикасида яширинган жиноятчи Ўзбекистонга депортация қилинди
2025-12-05 09:05:00 / Янгиликлар

Интерполнинг Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий марказий бюролари ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги, изланишлари ва тезкор ишлари натижасида оғир турдаги жиноятни содир этганлиги учун Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган шахс Миср Араб Республикасида яшириниб юрганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Жиноятчи халқаро шартномаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда олиб бораётган кенг кўламли ишлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси
