Ички ишлар органлари ёшлар нигоҳида
2025-12-05 09:00:00 / Янгиликлар
ИИВ Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг фаоллар жамоаси ва ёшлар маслаҳатлар гуруҳлари аъзолари учун «Ички ишлар органлари тарихи музейи»га саёҳат ташкил этилди.

Тадбир давомида келажагимиз асосчилари бўлган фаол ёшларга Ички ишлар органлари тарихи, фаолияти. таркибий тузилмаси тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни ички ишлар органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, ёшлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги очиқ мулоқотни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчиларга жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида профилактик ишларни самарали олиб бориш йўналишларида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар ташкил этилиб, ёшларни қизиқтирган мавзулар муҳокама қилинди.






