Ёшлар спорт руҳи ва дўстлик муҳитида: Фарғонада волейбол бўйича Вазир Кубоги саралаш босқичи старт олди
2025-12-05 00:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўртасида ўтказиладиган ИИВ Вазири Кубоги мусобақасининг саралаш босқичи Фарғона шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақа ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, спортга бўлган қизиқишини кучайтириш, шунингдек, академик лицейлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мусобақа давомида ўқувчилар ўз маҳорати, жамоавий ишлаш кўникмалари ва юксак спорт маданиятини намоён этишмоқда.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
Ғолиб жамоалар кейинги босқичда муносиб иштирок этишларига ишонч билдирамиз.









