Ўзбекистон ҳамда Вьетнам Интерпол Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи фирибгар қўлга олинди
2025-12-05 00:05:00 / Янгиликлар

Вьетнамдан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. Тошкент ва Ханои Интерпол Миллий Марказий Бюролари ходимларининг яқин ҳамкорлиги ва олиб борилган тезкор ишлар натижасида Вьетнамда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди ва депортация қилинди. Ушбу шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган бўлиб энди у содир этган жиноий ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради.
Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси
