Конституция куни муносабати билан куч тузилмалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинларида Бухоро вилояти ИИБ жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди
2025-12-04 18:30:00 / Янгиликлар

Ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада салоҳиятли ходимларга иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитларни яратиш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш, шунингдек, уларда илмни қадрлаш ва китоб ўқишга бўлган ҳавасни орттириш, билим олишга интилиш каби тушунчаларни мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Бухоро вилоятидаги куч тузилмалари ёш ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида Бухоро вилояти ҳарбий прокурори кубоги учун “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Беллашувда 7 та жамоа таркибида 42 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этиб, 2 босқичдан иборат шартлар асосида беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра:
3-ўринни вилоят Миллий гвардиясининг “Ёш гвардиячилар” жамоаси;
2-ўринни 7536 ҳарбий қисмнинг “Империя” жамоаси;
1-ўринни эса Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Матонат” жамоаси қўлга киритди.
Тадбир якунида, ғолиб ва совриндорларга вилоят ҳарбий прокурори томонидан диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









