ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7551-сонли ҳарбий қисмда волейбол бўйича мусобақа ўтказилди
2025-12-04 14:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7551-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Командир кубоги мусобақаси ташкиллаштирилди.
Мусобақа, ҳарбий хизматчилар орасида спортни оммалаштириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилиб, унда ҳарбий қисм миқёсидаги 4 та жамоа ўзаро ғолиблик учун баҳсларга киришди.
Муросасиз, шиддатли ва ҳаяжонли тарзда ўтган беллашувларда иштирокчилар юқори маҳорат ҳамда жисмоний фаоллик кўрсатган ҳолда қизиқарли баҳсларни тақдим этишди.
Мусобақа якунида, ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари тақдирландилар.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи



