Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида “Нурли маскан” махсус мактаб-интернатида байрамона учрашув ўтказилди
2025-12-04 14:00:00 / Янгиликлар

3-декабр — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Асака туманидаги Андижон вилояти ИИБ оталиғига олинган 16-сонли “Нурли маскан” махсус мактаб-интернатида “Меҳрим сизга азиз инсонлар“ шиори остида эзгуликка бой байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга ташриф буюрган Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров йиғилганларни байрам тантанаси билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида байрамона чиқишлар, қизиқарли ўйинлар, совға-саломлар ҳамда самимий суҳбатлар болажонларнинг юзига қувончли табассум, кўнгилларига эса беғубор шодлик бағишлади.
Ушбу кун – меҳр, мурувват ва инсонпарварлик қадриятларини янада юксалтириш, жамиятимизнинг барча қатламлари учун тенг имкониятлар яратиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар давом этаётганининг яққол ифодасидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









