Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди
2025-12-04 13:50:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да ўтказилган сессияда вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда вилоятнинг 2025-йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳуқуқ-тартибот йўналишида амалга оширилган ишлар, маҳаллий бюджет ижроси ҳамда тармоқлар бўйича бошқа муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан маълумот берилди.
Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар сессия иштирокчиларига етказилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






