Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида гиёҳванд модда сотишга уринганлар ушланди
2025-12-03 15:00:00 / Янгиликлар

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида комплекс тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди.
Муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси ва 276-моддаси билан судланган 1984 йилда туғилган шахс ва унинг жиноий шериги 1985 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктириб, харидордан 20 000 АҚШ доллари эвазига 1 кг гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Ушбу наркосавдогарларга нисбатан жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти
