Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида Президент Фармони ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди
2025-12-03 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-207-сон Фармони ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбарияти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-207-сон Фармони ижроси ҳамда Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган профилактик ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизмати томонидан аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича тегишли кўрсатмаси ҳамда фармон ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни умумлаштириш учун ҳисобот жадвали ишлаб чиқилди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ички ишлар органларининг барча профилактика инспекторларини хизмат олиб бораётган маҳаллалар ҳудудида ғайриқонуний нарколабораториялар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қўлбола усулда қадоқловчи цехларни аниқлаш бўйича ўқитиш амалиёти жорий этилмоқда.
Ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақирувчи қўшма мурожаат тайёрланиб ва кенг жамоатчиликка етказилмоқда.
Умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва инспектор-психологлари томонидан ўқувчиларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини хабардор қилиш механизми яратилмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



