Қашқадарё вилояти ИИБ жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан ноқонуний равишда спиртли ичимлик ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
2024-05-01 11:00:00 / Янгиликлар
1990 йилда туғилган бир нафар ва 1997 йилда туғилган икки нафар шахс ўзаро тил бириктириб, қўлбола ароқ ишлаб чиқариш мақсадида яширин цех ташкил қилган. Тезкор тадбир давомида мазкур цехдан жами 680 литр келиб чиқиши номаълум бўлган спирт, 4624 дона ароқ маҳсулотлари, икки дона станок, газ баллони, ёрлиқлар, шиша идиш ва қоғоз қутилар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, саломатлик учун хавфли бўлган маҳсулотларнинг истеъмолга чиқиб кетишининг олди олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 176 моддаси 2 қисми «в» банди ҳамда 186 прим биринчи моддаси 3 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти