Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Шеробод туманида тунги фаолият, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди
2025-12-01 10:00:00 / Янгиликлар

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов Шеробод тумани ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида туман марказида тунги хизматга жалб этилган туман ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда ҳамкорликдаги жамоатчилик тузилмаларидан таркиб топган ходимларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан хизмат олди йўриқнома берилиб, тунги хизмат фаолияти ўрганилди.
Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими маъмурий биноси хавфсизлиги, туман ҳудудидаги кузатув камераларининг туман навбатчилик қисмига интеграция қилингани, ушбу кузатув камералари соз ва ишчи ҳолатдалиги, навбатчилик қисми, тергов-тезкор гуруҳи фаолияти, ходимларнинг хизмат хоналаридаги шароитлари, бино атрофларининг ободонлаштирилганлиги кўздан кечирилиб, бинонинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишилди.
Шу билан бирга туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ҳамда Шеробод тумани ҳудудида жойлашган ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил колонияси маъмурий бинолари ўрганилиб, бинода яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш, хавфсизлик талабларига жавоб беришлиги, амалга оширилган ишлар ҳолати билан яқиндан танишилди.
Шунингдек тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш” штаби фаолияти ўрганилиб, туман ҳудудида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
“Қўрғон” маҳалласидаги 1- сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудини тунги вақтда хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлов пультига уланганлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилиб, ўқувчилар ўртасида давомат, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш якунида, Президентимизнинг ПҚ–1-сонли қарори ижроси ҳамда “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20-ноябридан 20-декабрга қадар “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар таъкидланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ва шаҳар ИИБ масъулларига тегишли топшириқлар берилди.
Ҳозирда вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тунги фаолият ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









