Наманган вилояти ИИБ биносида бошқарма раҳбариятининг фуқаролар учун қабули ўтказилди
2025-12-01 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида бошқарма раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги қабул тадбири ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — фуқароларнинг турли йўналишлардаги муаммо ва таклифларини жойида ўрганиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Қабул давомида фуқаролар томонидан 32 та масала юзасидан мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатлар ҳуқуқий, ижтимоий, маъмурий соҳалар, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ йўналишларни қамраб олди.
Мурожаатчилардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилиниб, уларга зарур ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Навбатдаги қабул аҳолига амалий ёрдам бериш, мурожаатларни тезкор ва самарали ҳал этиш, шунингдек ички ишлар органлари билан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





