Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Музработ туманида “Яшил макон” лойиҳаси ва Бойсун туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар ўрганилди
2025-11-30 10:35:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўналишида қатор амалий ишлар давом этмоқда. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва соҳа фахрийлари Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Музработ тумани ички ишлар бўлими ҳудудида бўш ер майдони яшил боғга айлантирилди. Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигида 3000 дон ортиқ маржевинка арчаси ва мингга яқин мевали дарахт кўчатлари экилиб, экологияни яхшилаш, ҳаво тозалигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга хизмат қилувчи навбатдаги амалий ишлар амалга оширилди. Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу кенг миқёсли саъй-ҳаракатлар тамоми туман ва шаҳарларда изчил давом эттирилмоқда.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи Бойсун туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган “Тузбозор” маҳалласида ўрганишлар олиб борди. Маҳалла ва туман ИИБ фаолиятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Маҳалла еттилиги ҳамкорлигида профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, фуқаролар учун хавфсиз муҳит яратиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва ҳудудни тўлиқ хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларнинг зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Сурхондарё вилоятида ҳам экология, ҳам хавфсизлик масалаларида амалга оширилаётган тизимли ишлар аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








