ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги делегацияси Қозоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди
2025-11-28 11:15:00 / Янгиликлар

Делегация аъзолари, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибидаги Миллий Гвардияси жиноят-ижроия тизими муассасаларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун яратилган барча шарт-шароитлар, соҳада замонавий турдаги техник қўриқлаш воситалари самарадорлиги ҳамда қўриқлаб бориш жанговар хизмат фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг, делегация аъзолари ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий Гвардияси раҳбарияти иштирокида соҳага оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур ташриф давомида делегация аъзолари ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий Гвардияси ўртасида келгусида хизмат фаолиятини режалаштириш ва бошқариш, шунингдек, жанговар хизмат фаолиятини сифатли ташкил этиш бўйича зарур билим ва кўникмалар алмашиниб, яхши тажриба орттиришга эришилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи






