Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Пешку туманида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди
2025-11-28 10:50:00 / Янгиликлар

Навбатдаги манзилда, Пешку туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторларининг хизмат уйлари ҳамда уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
«Чиғирчи» МФЙ профилактика инспекторининг хизмат уйига ташриф давомида ходимларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда яшаш шароити ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан уларни бартараф этиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берилди.
Кейинги манзилда, Пешку туман «Малишояк» маҳалласида яшовчи фуқародан оилавий зўравонлик бўйича келиб тушган мурожаат туман масъуллари иштирокида унинг яшаш хонадонига бориб батафсил ўрганилди. Ўрганиш жараёнида воқеанинг юзага келиш сабаблари, оилавий муносабатларда келиб чиққан зиддиятлар ҳамда уларнинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Шундан сўнг Пешку туманининг «Чиғирчи» маҳалласи ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишилди. Ўрганишлар давомида муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, иситиш тизими, электр таъминоти ҳамда навбатчилик хизматининг ташкил этилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, хавфсизлик чораларини кучайтириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









