Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган чет эл фуқаролари учун эслатма
2024-04-30 09:00:00 / Янгиликлар

Қадрли дўстлар! Ҳурматли меҳмонлар!
Ўзбекистон Республикасининг миграция қонунчилигининг бузилишини олдини олиш, бўлиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 593-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойингиз бўйича ўз вақтида рўйхатдан ўтишингизни илтимос қиламиз.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун Сиз турган жойингиздаги ҳудудий ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига ёки жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)га мурожаат қилиш орқали амалга оширишингиз мумкин.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг уч кун ичида жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)га мурожаат қилиш ёки ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 225-моддасига мувофиқ, чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўн суткагача риоя этмаганлиги,
– базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бўлиш қоидаларини ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши, – БХМнинг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бўлиш қоидаларини ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши, – БҲМнинг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
