“Жиноятчилик даражаси“ халқаро рейтингини тузиш ва истиқболли режалар мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди
2025-11-27 11:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ИИВ соҳавий хизматлари иштирокида халқаро рейтинг ва индексларни яхшилаш масалалари бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Унда халқаро индекслар ва рейтинглар кўрсаткичлари, шу жумладан эълон қилинган баъзи индексларнинг 2025 йил натижалари ҳамда миллий “Huquq ustuvorligi” индекси кўрсаткичлари атрофлича муҳокама қилинди.
Иштирокчилар амалиётдаги муаммоларни ҳам кўриб чиқиб, уларни ҳал этишга оид таклифлар билан ўртоқлашдилар. Шу тарзда давра суҳбати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соҳавий хизматлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва миллий индекслар бўйича самарадорликни оширишга қаратилган навбатдаги чора-тадбирларни белгилаш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти





