Наманганда йўллар хавфсизлигини таъминлашда масъулият кучайтирилди
2025-11-27 11:00:00 / Янгиликлар

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ЖХД Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги хизмати бошлиғи томонидан Наманган вилояти ЙҲХБ биносида шахсий таркиб иштирокида йўриқнома ўтказилди.
Унда асосий эътибор Наманган вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларга қатъий чек қўйишга қаратилди.
Шу боисдан барча йўналишларда рейд назорати кучайтирилиши, ҳайдовчи ва пиёдалар томонидан қоидаларга сўзсиз амал қилинишини, “Қонун устувор – жазо муқаррар”лигини таъминлаш лозимлиги бўйича ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Хизмат давомида ходимлардан ҳушёрлик, масъулият ва хизматга садоқат билан ишлаш талаб этилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









