Наманган вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда
2025-11-26 22:00:00 / Янгиликлар

«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи томонидан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларининг ЙПХ ҳамда ППХ ходимлари иштирокида навбатдаги йўриқнома ўтказилди.
Йўриқнома давомида хизмат интизомини кучайтириш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда йўлларда содир бўлаётган ҳуқуқбузарликларга нисбатан кескин ва самарали чоралар кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда тартиб-интизомни янада мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун қўпол қоидабузарликларга қарши рейд тадбирлари барча ҳудудларда мунтазам давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати









