Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармасида йил якунига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди
2025-11-26 10:00:00 / Янгиликлар

Вилоят Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ва “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш, жорий йилнинг 20-ноябридан 20-декабрь кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда йил якунига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда, вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бабаджанов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, вилоят прокуратураси масъул ходимлари, вилоят ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, вилоят ИИБ барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман студияларидан туман ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат ходимлари, туман прокурори ва ўринбосарлари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т.Исмаилов кун тартибидаги масалаларни таништириб, вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, бу борадаги ишларни самарали олиб бориш, ахборот технологиялари соҳасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирини 5 куни давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб, бу борадаги ишлар танқид қилинди. Хусусан, гиёҳванд ва психотроп моддалар, пиротехника воситалари, ўткир тиғли буюмларни аниқлаш, жамоат тартиби сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш, атмосфера тозалигини таъминлаш чораларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Б.Бабаджанов ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қарор асосида белгилаб берилган вазифаларни ҳар-бир ҳудудга бириктирилган масъуллар виждонан бажаришлари, вилоят ҳамда Республика раҳбарияти ҳузурида ўтказиладиган муҳокама йиғилишларида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бериб бориш, вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни жиловлаш, содир этилган жиноятларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиб бориш, тунги хизматга хизматга бириктирилган ходимлар томонидан “тунги рейд” тадбирларини сифатли ташкил этиш, маъмурий назоратга олинадиган шахслар билан манзилли ишлаш борасида аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида, Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ҳудудларни камералаштириш, бино ва иншоотларни, хизмат кўрсатиш шохобчаларини, аҳоли хонадонларини қўриққа олиш ишларини шаҳар-туман раҳбарлари билан ҳамкорликда фаолиятини янада жонлантириш таклифи билдирилди.
Шунингдек, вилоят-шаҳар ва туман студияларидан иштирок этаётган масъулларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Йиғилиш якунида, шаҳар-туманларга бириктирилган вилоят ИИБ масъуллари жойларга чиққан ҳолда кунлик амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш аниқланган муаммо ва камчилликларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли топшириқлар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





