Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти раҳбарияти Сурхондарё вилоятида криминоген вазиятни ўрганиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича илмий-амалий ишлар олиб бормоқда
2025-11-26 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти раҳбарияти бошчилигидаги илмий мутахассислар жамоаси томонидан Сурхондарё вилоятининг криминоген вазияти илмий-амалий ёндашув асосида таҳлил қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, вазирликнинг соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан ҳудудларда амалий ёрдам кўрсатиш ва фаолиятни ўрганиш бўйича тасдиқланган режа-график асосида Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Олиб борилган комплекс тадқиқотнинг илмий натижалари ва хулосалари асосида Сурхондарё вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш қаратилган илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати таркибида узоқ йиллар профилактика инспектори лавозимида фаолият юритган тажрибали ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг амалий таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан Ангор туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти









