audio

    0+
    Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарига бириктирилган Олтинкўл туманининг оталиққа олинган ёшлари билан учрашув ташкил этилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январдаги «Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида»ги тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давроновга бириктирилган Олтинкўл туманининг «Қипчоқ» маҳалласидаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув давомида ёшларни Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва қонунга итоаткорлик ҳиссини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олиш бўйича «маҳалла еттилиги» аъзолари билан ҳамкорликда аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Шундан сўнг, «Қипчоқ» маҳалласида истиқомат қилувчи Х.Холмирзаев, Н.Бекмирзаева ҳамда Н.Собировларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли кредит пуллари топширилди.

    Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи В.Валижоновага Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карта тантанали равишда топширилди.

    Маҳалла еттилиги тавсиясига биноан тадбир ташкилотчилари бошчилигида маҳалладаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган хонадонлар ҳолидан хабар олинди.

    Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 214