Қарши шаҳрида профилактика, жамоат тартиби ва хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича бир қатор ўрганиш ва учрашувлар амалга оширилди
2025-11-25 11:10:00 / Янгиликлар

Ўрганиш давомида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи Пахтазор МФЙ ҳудудида бўлиб, маҳалладаги кузатув камераларининг ишлаш ҳолати, қўриқлаш тизимлари, домофонлар фаолияти, тунги хизмат ходимларининг патруллик жараёни билан танишди. Ҳудудда фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Ўрганиш жараёнида полковник Абдувохид Исмоилов шаҳардаги метан ёқилғи қуйиш шохобчасида ҳам бўлиб, объектдаги ёнғин хавфсизлиги талаблари, кузатув камераларининг фаолияти, қўриқлаш тизими ва фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатланиш имкониятларини ўрганди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи Қарши шаҳридаги меҳмонхоналар, савдо марказлари ва жамоат жойларида ҳам бўлиб, у ердаги жамоат тартибини сақлаш, профилактика чоралари, кузатув камераларининг ишлаш ҳолати, туну кун қўриқлаш тизимлари ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди. Аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









