ИИВ Академияси магистратура тингловчилари иштирокида профилактик-маърифий тадбирлар амалга оширилди
2025-11-24 10:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Академияси магистратура тингловчилари томонидан А.Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида, Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тадбирлар ўтказилди.
«Гиёҳвандлик моддалари, психотроп дори воситаларининг ноқонуний муомаласи, уларни истеъмол қилиш, шунингдек диний экстремистик оқимларнинг ғоялари ва таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари олдини олиш» мавзусидаги маъруза ва тақдимотлар талабаларга кенг қамровли тушунчалар берилди.
Шунингдек, талабаларга олий таълим муассасаларида кузатилган жиноятлар статистикаси ва уларнинг олдини олишга қаратилган Президент қарор ва фармонларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Профилактик тадбирларда туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари вакиллари ҳам қатнашди. Якунда «Ҳаёт академияси» ҳужжатли фильми намойиш этилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати






