Фарғонада “Энг яхши психолог“ кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда
2025-11-22 12:35:00 / Янгиликлар
Вилоятда Ички ишлар вазирлиги тизимида ўтказилаётган “Энг яхши психолог“ кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Танловда вилоят босқичларида ғолибликка эришган жами 17 нафар мутахассислар қатнашмоқда.
Низом талабларидан келиб чиқиб, иштирокчиларнинг психология соҳасига оид билимлари ва касбий маҳорати 4 шарт асосида синовдан ўтказиляпти.
Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг чиқишларини адолатли тарзда, 100 балли тизим бўйича баҳолаб бермоқдалар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати



