Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун «Тезкор бошқарув маркази»да амалий семинар бўлиб ўтди
2025-11-22 12:00:00 / Янгиликлар

Машғулот давомида «Тезкор бошқарув маркази» орқали вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг куч воситаларини ҳамкорликдаги тадбирларда ҳаракатлантириш, қидирувдаги шахслар ва транспорт воситаларини ушлашдаги роллари ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар амалий тарзда намойиш этилди.
Семинарда иштирокчилар ўз тажрибаларини ошириб, самарали натижалар олишга эришилди. Шу билан бирга, келгусида ушбу жараёнларни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Икки кун давомида ўтказилган амалий машғулотларда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари «Тошкент шаҳри тажрибаси»дан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Мазкур семинар машғулотлари давом этиб, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









