Хитой Халқ Республикасининг Цинҳуа университети таркибидаги Ҳефей жамоат хавфсизлиги институти делегацияси Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтига ташриф буюрди
2025-11-22 11:30:00 / Янгиликлар

Бугун Криминология тадқиқот институтида Хитой Халқ Республикасининг етакчи олий таълим муассасаларидан бири — Цинҳуа университетининг Ҳефей жамоат хавфсизлиги институти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида томонлар:
- криминологик тадқиқотлар йўналишлари;
- жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича илмий-амалий ёндашувлар;
- кадрлар малака алмашинуви ва қўшма лойиҳалар;
- замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект асосида хавфсизликни таъминлаш тизимлари бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти



