ИИВ Малака ошириш институтида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди
2025-11-22 11:10:00 / Янгиликлар
«Майор» махсус унвони олиш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси тингловчилари билан «Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш – асосий вазифамиз» мавзусида вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этиш, порахўрлик, тамагирлик ва коррупциянинг олдини олишга бағишланди. Тингловчиларга хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди.
Тадбирда «Нафснинг сўнгги манзили» номли фильм намойиш этилди.
Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати


