ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида ўрганишлар олиб борилди
2025-11-22 07:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Д.Назармуҳамедовнинг топшириғига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилояти ички ишлар органлари фаолияти, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати фаолиятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ раҳбари – ИИВ ММИ ва КБТД бошлиғининг ўринбосари томонидан вилоятнинг 11 та шаҳар-туманлари ҳамда 4 та мустақил бошқармаларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг кундалик фаолияти текширилиб, билим савиялари ва касбий кўникмалари синовдан ўтказилди.
Текширув ва ўрганиш тадбирлари якунида вилоят ички ишлар органларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосарлари ва барча кадрлар бўйича масъул ходимлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ИИВ ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан якуний йиғилиш ўтказилиб, мавжуд аҳвол муҳокама этилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ раҳбари томонидан вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда тегишли масъулларга аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





