Жиззахда “Хавфсиз ва соғлом юрт“ тадбирининг 3-босқичига старт берилди
2025-11-21 14:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида, аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг 20-ноябридан 20-декабрига қадар “Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг учинчи босқичи бошланди.
Тадбир доирасида вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таʼминлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга вилоят ИИБ бошлиғи генерал-маёр Ғ.Т.Қодиров томонидан хизмат олди йўриқномаси берилди.
Йўриқномада фуқаролар осойишталигини таʼминлаш, жиноятчиликка, хусусан, коррупсия, наркотик ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар тушунтирилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









