Аралаш жанг санъатлари (ММА) спорт тури бўйича катталар ўртасида Наманган вилояти чемпионати бўлиб ўтди
2025-11-21 13:55:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳрининг “Баркамол авлод“ спорт мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, спорт бошқармаси, Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциациясининг вилоят бўлими вакиллари, тажрибали мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирок этдилар.
Мазкур чемпионатда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар ўзаро қизғин беллашиб, маҳорат ва жисмоний тайёргарликларини намойиш этдилар. Ўзбекистоннинг аралаш жанг санʼати (ММА) йўналишига қизиқувчи иқтидорли ёшлар учун ушбу мусобақа ўз салоҳиятини синовдан ўтказиш, тажриба алмашиш ва янги марралар сари интилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.
Якунида ғолиб ва совриндор спортчилар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди. Мазкур чемпионат ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, ММА спортини оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга самарали ҳисса қўшди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати







