Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида гиёҳвандликка қарши кураш бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди
2025-11-19 17:05:00 / Янгиликлар

Семинар давомида муҳтарам Президентимизнинг мазкур фармонида белгиланган вазифалар, профилактика инспекторларининг ваколатлари, жойларда профилактик ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган янги механизмлар ҳамда уларнинг ижро этилиш тартиби атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, гиёҳвандликка қарши курашишда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, ёшлар ўртасида хатарли иллатларнинг олдини олиш, профилактика ҳисобида турувчи шахслар билан ишлашда замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар берилди.
Семинар иштирокчилари белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда масъулиятни ошириш, ҳудудларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва миллий генофондни асраш йўлида тизимли ишларни давом эттиришга чақирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






