Бухоро вилояти Ғиждувон туманида профилактика ва хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича бир қатор учрашув ва ўрганиш ишлари олиб борилди
2025-11-19 17:00:00 / Янгиликлар

Навбатдаги манзилда, «Ҳудудий электр тармоқлари» Акционерлик жамиятининг Ғиждувон филиали тунги хизмат фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва улар бўйича ўз вақтида нарядлар юборилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, масъуллар бириктирилди.
Шундан сўнг, тумандаги «Памўза» маҳалласининг криминоген ҳолати ўрганилди. Бошқарма бошлиғи томонидан, ходимларнинг тунги хизмати самарадорлигини ошириш, жиноят содир этишга мойил шахслар, муқаддам судланганлар ва назоратдаги шахслар билан олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолияти таҳлил қилинди.
Ғиждувон тумани ИИО ФМБ фаолиятини ўрганиш жараёнида эса, туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, келиб тушаётган мурожаатларга тезкор муносабат билдириш, тезкор-тергов гуруҳларининг воқеа жойига ўз вақтида етиб бориши масалалари муҳокама қилинди. Тунги хизматни кучайтириш мақсадида бир қатор қўриқлаш гуруҳлари фаолияти ўрганилиб, уларга қўшимча куч ва воситалар бириктириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сўнгги манзил тумандаги «Нодирабегим» маҳалласи бўлди. Текшириш жараёнида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан маҳалладаги умумий ҳуқуқбузарликлар ҳолати, жиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ҳамда мавжуд шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва унинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, хусусан, профилактик, пробация ҳисобида турувчи шахслар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан манзилли тарзда иш олиб бориш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим асосида олиб борилаётган манзилли ҳамда профилактик тадбирларни янада кучайтириш масалалари белгилаб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









