Коррупцияга қарши кураш мавзусидаги видеороликлар бўйича Республика танлови – 2025
2025-11-19 16:15:00 / Янгиликлар

Танловда ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ҳам қатнашиши мумкин.
Танловда тақдим этиладиган видеороликларда юртимизда коррупция соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек коррупциянинг турли кўринишларини олдини олишга ва улар ҳақида тушунтириш (маълумот) берувчи тарғибот-ташвиқот материаллари, жамиятдаги мавжуд муаммоли ҳолатлар, уларнинг ечимлари бўйича инновацион ғоялар ва таклифлар турли кўриниш ҳамда жанрларда акс эттирилиши мумкин.
Битта иштирокчи бир нечта видеороликлар тақдим этиши мумкин, бунда видеоролик давомийлиги 3 дақиқадан ошмаслиги ва сифатли форматда суратга олиниши лозим.
Танловгача бўлган муддатда бирор-бир оммавий ахборот воситалари, Интернет веб-ресурслари ёки ижтимоий тармоқларда намойиш этилган видеороликларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди
Танловга материаллар 2025 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар телеграмдаги «iiv_tanlov_antikor» манзили орқали юборилади.
Иштирокчилар юқоридаги телеграм манзилига ўзининг боғланиш учун телефон рақами (хх) ххх-хх-хх, шахсини тасдиқловчи ҳужжатини юборишлари керак..
Танловга тақдим этилган материалларнинг энг саралари Вазирлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси томонидан Вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари ва саҳифалари орқали намойиш этилади.
Танлов ғолиблари «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни» арафасида тантанали равишда тақдирланади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
