Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Жиззах вилоятида ички ишлар органларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик текширувлари якунлари юзасидан йиғилиш ўтказилди
2025-11-18 14:31:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов бошчилигида Жиззах вилоятида вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти ички ишлар органларининг жанговар шайлик ва жисмоний тайёргарлик ҳамда раҳбарларнинг шахсий таркибни бошқариш бўйича билим савиясини амалий ва назарий тарзда текширув якунлари юзасидан аниқланган камчиликлар муҳокамаси ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар борасида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Жиззах вилояти бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, ИИВ ШҲББ Жиззах вилояти бўйича бўлими ва Идоравий ҳамкорлик бошқармаси бошлиқлари, барча мустақил бошқарма, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг биринчи ва ЖХХ бўйича ўринбосарлари ҳамда ташкилий бўлим ва бўлинма бошлиқлари қатнашиб, дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ходимларнинг жанговар шайлиги ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, мавжуд техника ва қурол-аслаҳалардан жанговар хизмат вақтларида тўғри фойдаланиш борасида бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашда ҳамда ҳамкорликдаги тадбирларда ҳамкасблари орасида алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга мудофаа вазирлиги томонидан кўкрак нишони топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати






