Наманган вилояти ИИБ биносида бошқарма раҳбариятининг фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-11-17 09:00:00 / Янгиликлар

Ушбу қабул аҳолининг мурожаатларини бевосита ўрганиш, муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан турли йўналишларда келиб тушган жами 26 та мурожаат атрофлича ўрганилди.
Мурожаатлар асосан соҳага дахлдор масалалар, ҳуқуқий тушунтиришларга эҳтиёж ва қуйи тизим фаолиятига оид таклиф ва эътирозлар ҳамда шахсий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳолатларни ўз ичига олди.
Мурожаатчиларнинг аризалари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, уларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар, амалий маслаҳатлар ва тегишли идораларга мурожаат қилиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва текширув талаб этилган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ вазифа ва кўрсатмалар юклатилди.
Муаммоларнинг ўз вақтида ва сифатли ҳал этилиши мақсадида берилган топшириқларнинг ижроси бошқарма раҳбарияти томонидан алоҳида ва доимий назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






