Тошкент шаҳар ИИББда Ташкилий бошқарма ҳамда ҳудудий Ташкилий бўлим фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди
2025-11-16 12:25:00 / Янгиликлар
Унда ижро маданияти ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, бу борада йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ташкилий бўлим ва бўлинмалар фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида фуқароларни қабул қилиш, ариза ва шикоятлар, мурожаатларни белгиланган муддатларда адолатли ва холисона кўриб чиқиш, мурожаатчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш мавзулари муҳокама қилинди.

Тадбирда маърузачилар томонидан иштирокчиларга ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларнинг жойларда ижросини самарали ташкиллаштириш, хизматни ўташ давомида вазирликнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш, ижро интизомини таъминлашга доир чора-тадбирлар бўйича зарур маълумотлар етказилди.
Семинар қатнашчилари юқоридаги жараёнлар самарадорлиги ва натижадорлигини янада ошириш бўйича ўз таклифларини ҳам баён этиб, қатор саволларига маърузачилар томонидан жавоблар олишди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати


