Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ёшлар билан учрашди
2025-11-16 10:30:00 / Янгиликлар

Афсуски, ушбу яратилган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланмай турли қинғир ишларга қўл ураётган талаба ёшлар ҳам орамизда борлиги танқид қилинди. Сўнгги вақтларда айрим талаба ёшлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга қўл уриб жиноят йўлига кириб қолгани ачинарли ҳолат эканлиги, бундай ҳолатларга талаба ёшлар такроран қўл уришининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилди ва университет тюторларига ва масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Учрашув якунида вазир ёшларни қийнаётган масалалар ва таклифларини тинглаб, уларга ҳар қандай муаммоларини ҳал қилишда ва амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Талаба ёшлар вазирга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди ҳамда талаба ёшлар вазирга ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан киберхавфсизлик йўналишида талаба ёшларга тарғибот ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати





