Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган хавфсизлик чоралари ва қишки тайёргарлик ишлари ўрганилди
2025-11-15 20:10:00 / Янгиликлар

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов Ангор туманидаги «Шарқ гули» маҳалласи профилактика инспекторининг хизмат фаолияти билан танишиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида яратилган шароитлар кўздан кечирилди ва жамоатчилик тузилмасига йўриқнома ўтказди.
Мазкур маҳаллада тунги хизматга жалб этилган еттилик, қиш мавсуми штаби аъзолари ва жамоатчилик билан суҳбатлашилиб, маҳаллада «ижтимоий профилактик» тадбирларни манзилли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада жойлашган «Сурхондарё вилоят иссиқлик таъминоти МЧЖ» РК-5 марказий қозонхонаси фаолияти билан танишилди.
Мазкур маҳалладаги 1- сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудини тунги вақтда хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилиб, ўқувчилар ўртасида давомат, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, «Янгитурмуш» маҳалласида жойлашган «Барака» савдо марказида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар билан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари билан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқнома ўтказилди.
Шу билан бирга, «Наврўз» маҳалласида жойлашган Тиббиёт бирлашмасида тунги навбатчилик фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилиб, аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш якунида Президентимизнинг ПҚ–1-сонли қарори ижроси ҳамда «Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар таъкидланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ва шаҳар ИИБ масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳозирда вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тунги фаолият ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









