Фарғона вилояти Тошлоқ туманида “Кибержиноятчиликни олдини олиш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
2025-11-15 13:50:00 / Янгиликлар

Тадбир туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим соҳаси раҳбарлари ҳамда мактаб ва МТТлар масъуллари иштирокида ўтказилди.
Йиғилишда таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш, педагоглар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Маърузачилар томонидан коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, ходимлар масъулиятини ошириш ва жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кучайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, таълим муассасаларида “Коррупциясиз жамият қурамиз” шиорларини акс эттирувчи баннер ва ахборот стендлари ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, электрон ҳужжат айланмаси ва рақамли тизимларда очиқликни ошириш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






